Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Ўзбекистон ?нвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашди

18.02.2020 17:33

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Суҳбат чоғида икки мамлакат раҳбарияти томонидан иқтисодий муносабат масалаларига берилаётган устуворлик юқори баҳоланди.

Биргаликдаги фаолият учун 2019 йилда Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг 4-йиғилиши натижалари ва 2019 йил 15 октябрь куни Боку шаҳрида Туркий тиллар ҳамкорлик кенгаши йиғилиши доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувлар асос бўлмоқда.

Томонлар икки мамлакатнинг иқтисодиёти ва ишбилармонлари доирасининг яқинлашиши учун танланган йўлни янада ривожлантиришни таъкидлади. Шунингдек, икки давлатнинг хусусий бизнес вакиллари  ўртасида савдо-инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмак беришга хизмат қилувчи Ўзбекистон-Венгрия ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш ташаббусига алоҳида аҳамият берилди.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва Венгрия  мамлакатларининг ўзаро иқтисодий ҳамкорлигини ошириш механизмларини ишлаб чиқишга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net