Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашув

18.02.2020 17:36

ТОШКЕНТ, 18-феврал. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ?қтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши ва Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга Венгрия делегатсиясига бошчилик қилиб келган Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан 2019-йил октабр ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг мажлиси доирасидаги икки томонлама учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвеститсия, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамда “Ўзбекистон – Евроиттифоқ” ва халқаро ташкилотлар шаклларидаги Ўзбекистон – Венгрия ҳамкорлигини кучайтириш учун кенг имкониятлар борлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон томонидан ўтган йилнинг 1-февралидан Венгрия фуқаролари учун 30 кунгача визасиз тартибнинг жорий қилиниши туристик саёҳатларнинг сезиларли ўсиши учун қулай шароит яратгани э’тироф этилди.

Томонлар икки мамлакат илғор олий та’лим муассасалари ўртасида алоқларни ўрнатишга, жумладан уларнинг профессор-ўқитувчилари таркибининг малакасини ошириш борасида ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти билан Венгрия Фанлар академияси Ядровий тадқиқотлар институти ўртасида имлий алмашинувларни ё‘лга қўйишга қизиқишнинг мавжудлигини тасдиқлади.

Учрашувда халқаро кун тартибининг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Венгрия Элчиси Петер Санто иштирок этди.

Анвар ?льясов олган сурат

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net