Валентин Якушик: “Халқаро ҳамжамиятнинг ҳаракати - Оролбўйини қутқариш”

26.09.2020 10:10

К?ЕВ, 26 сентябрь. /“Дунё” АА/. Украина Сиёсатшунослик институтининг ахборот-таҳлилий веб-сайтида таниқли сиёсатшунос Валентин Якушикнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессиясидаги нутқига муносабати чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қуйида украиналик сиёсатшуноснинг фикри ҳавола этилмоқда:

“Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида кўплаб давлатлар раҳбарларининг нутқларини қизиқиш билан тинглаяпман. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан халқаро хамжамиятни экологик фалокатлар оқибатларини бартараф этиш ва бундай фожиаларнинг олдини олишда самарали механизмларни яратиш бўйича чақириғига алоҳида эътибор қаратдим.

Президент Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш ҳамда халқаро экологик тизимларни муҳофаза қилиш ва тиклаш кунини белгилаш тўғрисидаги БМТ Бош  Ассемблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш зарурлиги тўғрисида ғояни аниқ ифода этди.

Ушбу халқаро ташаббус Ўзбекистоннинг аввалги мақсадли саъй-ҳаракатларининг мантиқий давомидир. Маълумки, “2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича  Ҳаракатлар стратегияси”да глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича тизимли чоралар кўриш вазифаси таъкидланган. 2017 йил минтақада экологик фалокат оқибатларини юмшатиш ва аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Президентининг “2017-2021 йилларда Оролбўйи-минтақасини ривожлантириш” давлат дастури қабул қилинган эди. Шунингдек, 2018 йил БМТнинг бош қароргоҳида “Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашнинг яхлит стратегиясига йўналтирилган минтақавий ва халқаро хамкорликни ривожлантириш” масаласи расмий равишда муҳокама қилиниб, Орол денгизи минтақаси учун БМТнинг ?нсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармаси ташкил этилган.

Халқаро ҳамжамият Орол денгизининг қуриши нафақат минтақавий, балки глобал муомма ва фожиа эканини тан олади. Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш ташаббуси Ўзбекистон раҳбари томонидан 2018  йил Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчилари бўлган давлатлар рахбарларининг Туркманбошида бўлиб ўтган саммитида билдирилган ва ҳар томонлама илмий экспертизадан ўтказилган. БМТнинг махсус резолюциясини қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги БМТ ҳомийлигида ўтказилган “Орол денгизи минтақаси - экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” номли юқори даражадаги халқаро анжуман қарорларида ҳам қўллаб-қувватланган эди.

Умид қиламанки, Украина Ўзбекистон Президентининг Орол денгизи минтақасини Экологик инновациялар ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш юзасидан БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш тўғрисида таклифини фаол равишда қўллаб-қуватлайди ва халқаро ҳамжамиятнинг Орол денгизи минтақасини қутқариш бўйича саъй- ҳаракатларида фаол иштирок этади. Бунинг учун эса бизда етарли даражада илм-фан ва техникавий мутахассислари ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд".

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net