Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси ватандошларга юз ниқобларини бепул тақдим этяпти

06.03.2020 15:07

ТОК?О, 6 март. /«Дунё»АА/. Япония янги турдаги «COVID-19» коронавирус кенг тарқалаётган мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шу cабабли ушбу мамлакатда яшаётган ватандошларимиз хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш масаласи доимий эътиборда бўлиб келмоқда.

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиши ортидан Япония шаҳарларида, хусусан, Токиода тиббий ҳимоя воситалари: юз ниқоблари ва дезинфекциялаш воситаларининг кескин етишмаслиги ҳолатлари кузатилмоқда.

Ушбу жараёнда Японияда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг саломатлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси акция ташкил қилмоқда.

Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари элчихонадан зарур ниқобларни бепул олишлари мумкин бўлади. Ушбу чора улар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, элчихонага мурожаат қилаётган ватандошларга Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан республика фуқаролари ҳаёти хавфсизлигини асраш, вирус тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net