Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолиятини тартибга солишнинг замонавий механизмлари жорий этилади

06.01.2022 10:15

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш вазифалари илгари сурилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Лойиҳада Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка давлатлари билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, МДҲ ҳудудидаги ва Америка минтақасидаги кучли иқтисодга эришган давлатлар билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштирилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятини тартибга солишнинг замонавий механизмларини жорий этилади.

Дипломатик хизмат фаолиятини замон талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда.

Фармон лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш  вазифалари ҳам белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш мувофиқлаштирилади

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияга кўра, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ягона тарзда ҳисобга олишнинг, инвентаризация қилишнинг ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг қилишнинг электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net