Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан яқин ҳамкорлиги сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқилади

07.01.2022 10:14

ТОШКЕНТ, 7 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқиш вазифалари белгиланмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари фармони лойиҳасида Марказий Осиё давлатлари билан олий даражадаги мулоқот ва икки томонлама ҳамкорликнинг барча форматдаги механизмлари асосида (ҳукуматлараро комиссиялар, сиёсий маслаҳатлашувлар, ҳокимлар учрашувлари, парламентлараро ҳамкорлик комиссияси ва бошқалар) йиғилишларни ташкил этиш вазифалари назарда тутилмоқда.

Ҳужжжатда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ҳар йили мунтазам равишда ташкил қилинишини таъминлаш ва уларда фаол иштирок этиш, Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш ишларини бошлаш қайд этилган.

Лойиҳага кўра, минтақавий ташкилотлар доирасида Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари фаол илгари сурилади.

Ўзбекистон Республикасининг чегараолди назорат-ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш орқали уларнинг ўтказувчанлигини оширилади.

Бундан ташқари, Марказий Осиёда экология, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва табиатни муҳофаза қилиш борасида ўзаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади.

Фармон лойиҳасига кўра, Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари музейлари ҳамда архивлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат тарихи ва маданиятини акс эттирувчи каталогларни биргаликда нашр этиш режалаштирилмоқда.

Туризм соҳасида янги воқелик ва эпидемиологик талабларни ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар қабул қилинади.

Лойиҳада илгари сурилаётган вазифалар ичида Марказий Осиё давлатларида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мухбирлик пунктларини очиш масалалари ҳам ўрин олган.

Ушбу бандда, шунингдек, Ўзбекистоннинг Европа мамлакатлари ва Европа ?ттифоқи (Е?) институтлари билан савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик шаклларини қўллаб-қувватлаш мақсадлари илгари сурилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net