Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий вакили Улуғбек Лапасов: Дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазиятга қарамасдан, 2020 йил Ўзбекистоннинг кўп

18.01.2021 15:33

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Янги Ўзбекистоннинг очиқлик, прагматизм ва пухта ўйланганлиги билан ажралиб турадиган ташқи сиёсати дунёнинг барча мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган. Тошкентнинг бундай конструктив ёндашуви 2020 йилда жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида бўлди.

Кўп томонлама дипломатиянинг глобал маркази ҳисобланган Женева шаҳрида энг кўп, яъни 40 га яқин етакчи ихтисослашган халқаро ташкилот, шунингдек 250 га яқин нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) жойлашган. Уларнинг фаолият доираси инсон ҳуқуқлари, гуманитар соҳа, соғлиқни сақлаш, савдо, атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш, статистика, таълим, қуролсизланиш ва оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик, телекоммуникация, меҳнат муносабатлари, интеллектуал мулк ва бошқа кенг кўламли масалалар ўрин олган.

«Дунё» ахборот агентлиги мухбири Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили Улуғбек Лапасов билан 2020 йил давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар Женевада жойлашган халқаро ташкилотларда қандай қабул қилингани ҳақида суҳбатлашди. 

–  Улуғбек Хидирович, бутун дунё учун COVID-19 пандемияси ва унинг салбий таъсири сабабли мураккаб бўлган 2020 йилда Ўзбекистон халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида эришган ютуқлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашсангиз.

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, дунёда кечаётган мураккаб геосиёсий жараёнлар ва глобал иқтисодий инқироз шароитида мамлакатимиз очиқ ва прагматик ташқи сиёсат юритишда фаол давом этди. Амалга оширилган қатъий саъй-ҳаракатлар натижасида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора юксалиб бормоқда.

Мураккаб эпидемиологик вазият халқаро муносабатлар жараёнига таъсир кўрсатганига қарамасдан, ўтган йил Ўзбекистоннинг кўп қиррали дипломатияси, жумладан мамлакатимизнинг Женевадаги миссияси фаолияти учун жуда муҳим ва самарали бўлди.

Ўтган йил октябрь ойида Ўзбекистон ўз тарихида илк маротаба Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (?ҲК) га сайланганини алоҳида таъкидлашни истардим. ?ҲК БМТнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича энг нуфузли тузилмаси бўлиб, унинг таркибида 47 та давлат вакиллари фаолият юритади. Эътиборлиси, сайлов жараёнида Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари орасида энг кўп овоз тўплашга муваффақ бўлди.

Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бундай нуфузли тузилмаси фаолиятидаги иштироки, аввало, мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тарғиб этиш, уларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва миллий тизимларни мустаҳкамлашга содиқлигини кенг намойиш этиш имконини бермоқда.

Жорий йил республикамиз мазкур тузилма фаолиятида фаол қатнашиб, давлатимиз раҳбарининг халқаро ташаббуслари, жумладан, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича таклифини илгари суради.

 Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш Ўзбекистоннинг БМТ ихтисослаштирилган муассасалари билан ҳамкорлиги кун тартибидаги долзарб масалалардан биридирХалқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) республиканинг бу йўналишдаги салмоқли тараққиётини эътироф этди. ХМТ ва БМТнинг бошқа тузилмалари билан муносабатларни ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар ҳақида сўзлаб берсангиз.

– Ўзбекистонда меҳнат ва бандлик соҳасидаги вазиятни яхшилаш бўйича мислсиз чоралар кўрилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев республикамизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни бартараф этишда эришилган ютуқларнинг эътирофи ўлароқ ХМТ Бош директори Гай Райдер томонидан меҳнат соҳасида COVID-19га қарши курашишга бағишланган Глобал виртуал саммитда қатнашиш учун шахсан таклиф қилинди.

Давлатимиз раҳбари айнан ушбу анжумандаги қутлов нутқида илк бор БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди. Мазкур таклифнинг долзарблиги саммит иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди ва тўлиқ қўллаб-қувватланди.

ХМТ раҳбари Гай Райдер Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган VIII қурултойига мурожаатида ўзаро ҳамкорликнинг бугунги даражаси, шунингдек, республикамиз томонидан бандликни таъминлаш ва мажбурий меҳнатни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

2021 йил республикамизни меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг глобал жараёнига фаол жалб этиш ишлари давом эттирилади ва шу мақсадда яқин истиқболда мамлакатимиз номзодини ХМТ Маъмурий кенгаши аъзолигига илгари суриш режалаштирилмоқда.

COVID-19 тарқалишига қарши курашиш доирасида Ўзбекистоннинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан ҳамкорлиги сезиларли даражада кучайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ЖССТ томонидан юксак қадрланмоқда.

Пандемияга қарши курашиш авжига чиққан пайтда ЖССТ Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларини ҳимоя воситалари билан таъминлашда кўмаклашганини таъкидлаш жоиз.

2021 йил ЖССТ кўмагида Қорақалпоғистоннинг олис ҳудудларида тиббиёт муассасалари қуриш, ташкилотнинг эксперт ва молиявий-техник ёрдамини жалб этиш, шунингдек, Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳасини илгари суриш режалаштирилган. 

– МаълумкиЎзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалга оширилаётган барча ўзгаришларда етакчи мавқега эга ва БМТ билан муносабатларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланадиБу соҳадаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида нима дея оласиз?

– 2020 йил Ўзбекистон БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги шартнома органлари ва халқаро тузилмалари билан ҳамкорликни изчил тарзда ривожлантирди.

Хусусан, БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 128-сессияси доирасида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактни бажариш бўйича даврий ҳисобот тақдим этилди. Қўмита республикамизда гендер тенглигига эришишда қўлга киритилган ютуқлар, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатини бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни мамнуният билан қайд этди.

Шу маънода, Ўзбекистон эришаётган ютуқларнинг муҳим кўрсаткичи сифатида БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид томонидан берилган ижобий баҳони қайд этиш ўринлидир.

Жорий йил «?нсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим» глобал форуми, Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган жаҳон ёшлар анжумани ва диний эркинлик масалалари бўйича минтақавий конференцияни юқори савияда ўтказиш жараёнига халқаро ташкилотларни фаол жалб қилиш бўйича ишлар давом эттирилади.

 Ўзбекистонда сўнгги пайтларда миграция жараёнларини бошқариш механизмлари ислоҳ қилинмоқда. 2018 йил ноябрь ойида мамлакатимиз Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ)га аъзо бўлдиУшбу тузилма билан ҳамкорлик доирасида қандай натижаларга эришилмоқда?

– Бугун мамлакатимизда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этишга доир чора-тадбирлар кўрилди. ХМТ раҳбари Антонио Виторино мамлакатимиз аҳолисининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қилинаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади. 

Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга нисбатан яқинда аъзо бўлишига қарамасдан, ХМТ билан ҳамкорликда салмоқли натижаларга эришилмоқда. Мамлакатимизда ХМТнинг 12 та лойиҳаси амалга оширилган бўлиб, улар доирасида 5 мингдан ортиқ одам савдоси қурбони ва оғир аҳволда қолган муҳожирга ёрдам кўрсатилди. Ўтган йили ХМТ билан имзоланган икки томонлама битим ташкилотнинг Тошкентда ваколатхонасини очиш ва у билан бевосита алоқаларни янада кенгайтириш учун ҳуқуқий замин яратди.

– Ўзбекистонда парламентнинг роли ортиб бораётгани муносабати билан парламент дипломатияси ҳақида кўпроқ сўз юритила бошланди. Мазкур йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида нима дея оласиз?

– 2020 йилда кўп томонлама парламент дипломатияси сезиларли даражада ошди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг эътирофи сифатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Парламентлараро иттифоқ ижроия қўмитаси вице-президенти этиб тайинланди, шунингдек, молия бўйича қуйи қўмитага раҳбарлик қилмоқда.

Қонунчилик органларининг бундай нуфузли форуми фаолиятидаги иштирок Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини янада самарали таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро парламентлараро ҳамкорликнинг глобал кун тартибини шакллантиришда фаол қатнашишига хизмат қилади.

Парламент дипломатияси соҳасидаги самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи сифатида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг Женевага уюштирилган муваффақиятли ташрифини қайд этиш мумкин. Мазкур ташриф давомида 15 га яқин расмий тадбир, шу жумладан, Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро миграция ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. Мулоқотлар чоғида гендер тенглиги ва муносиб иш билан таъминлаш, болалар меҳнатини бартараф этиш, миграцияни тартибга солиш, коррупцияга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раисларининг 13-саммитида биринчи марта Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги делегациянинг иштироки ташкил этилганини мамнуният билан таъкидлаш жоиз. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланган гендер тенглигига эришиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди.

Жорий йил Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий миссиясининг мазкур йўналишдаги фаолиятининг диққат марказида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси лойиҳасини илгари суриш жой олади.

 Республикамизнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТаъзо бўлиши 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида устувор деб белгиландиМазкур жараён кўп томонлама савдо тизимига янада интеграциялашиш мақсадида мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бирига айландиБу борадаги ишларни янада фаоллаштириш учун қандай саъй-ҳаракатлар қилинмоқда?

– Қарийб 15 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш жараёнини қайта бошлади. 2020 йил 7 июль куни Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, музокара жараёнида узоқ танаффусдан сўнг ?шчи гуруҳ йиғилиши қайта тикланиши натижасида Ўзбекистоннинг Фактологик резюме (хулоса) даражасига ўтиши МДҲ ҳудудида мисли кўрилмаган ҳолатдир. Одатда, ариза берган мамлакатларнинг бунга эришиши учун бир неча йил вақт кетади.

Республиканинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини янада жадаллаштириш бўйича келгуси режалар ?шчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишлари, ташкилотга аъзо мамлакатлар билан товар ва хизматлар бозорига чиқишга доир икки томонлама музокараларни юқори даражада ташкил этишни ўз ичига олади.

Шу ўринда Ўзбекистон ва БМТнинг бошқа иқтисодий тузилмалари ўртасидаги самарали ҳамкорликка ҳам эътибор қаратмоқчиман.

Хусусан, ўтган йил БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси билан муносабатлар самарали ривожланди. Комиссия билан ҳамкорликда «Барқарор тараққиёт учун инновациялар» миллий шарҳини тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди.

Ўзбекистон Е?К доирасида Халқаро юк ташиш бўйича божхона конвенциясига қўшимча илова ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фаол иштирок этди. Мазкур илова халқаро юк ташишни қоғоз ҳужжатларсиз амалга ошириш учун ҳуқуқий асос бўладиган ХЙҚ дафтарчаси (Т?Р карнети)ни қўллашга рухсат беради.

Ўзбекистон БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури (SPECA)даги иштирокини сезиларли тарзда фаоллаштирди. Мазкур дастур доирасида минтақамиз мамлакатлари билан иқтисодиёт, савдо, атроф-муҳит муҳофазаси ва инновация соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари муҳокама қилинмоқда. 2021 йил Тошкент SPECAга раисликни ўз зиммасига олади.

Республиканинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD) билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг UNCTAD Бош котиби Мукиса Китуи билан учрашуви самарали бўлди.

2020 йил БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонга 93 миллион доллардан ортиқ қийматдаги техник кўмак маблағлари жалб этилди.

– Мазмунли суҳбатингиз учун миннатдорлик билдирган ҳолда, ваколатхонанинг истиқболдаги режалари ҳақида гапириб беришингизни сўраймиз.

– Жорий  йил Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакилатхонасининг фаолияти Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган асосий вазифаларни бажариш, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббус ва баёнотлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга доир «Йўл харитаси»да кўзда тутилган ишларни амалга оширишга қаратилади.

Женевада фаолият юритадиган 40 га яқин халқаро ва 250 га яқин нодавлат нотижорат ташкилот билан бевосита алоқаларни янада мустаҳкамлаш, улар билан ҳамкорликда амалий натижаларга эришишга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, жорий йил турли даражадаги 60 дан ортиқ тадбир ўтказиб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтиришга ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net