Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси тайинланди

03.08.2020 16:24

ТОШКEНТ, 3 август. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори билан илгари ташқи ишлар вазири ёрдамчиси — Ташқи ишлар вазирлигининг ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

37 ёшли янги элчи Нукус шаҳрида туғилган. У 2000-2007 йиллар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро муносабатлар факультетида бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича таҳсил олган, 2009 йил эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро иқтисодий муносабатлар» мутахассислиги бўйича  сиртқи  бўлимини тугатган. Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган.

Абат Файзуллаев мамлакатимизнинг Австриядаги собиқ элчиси, Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда  Венадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Шерзод Асадовнинг ўрнини эгаллайди. Шерзод Асадов шу йилнинг март ойида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net