Ўзбекистонлик ноширлар Минскдаги 28-халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этмоқда

20.02.2021 14:29

М?НСК, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 18-21 февраль кунлари Беларусда “Китоб инсонлар ва мамлакатларни бирлаштиради” шиори остида 28-Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан ушбу нуфузли тадбирда ўзбек ноширлари ҳам иштирок этмоқда.

2021 йилда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташкил топганига 30 йил тўлиши муносабат билан, МДҲ 28-Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркасининг марказий экспонанти, деб эълон қилинди.

Бу йилги китоб ярмаркаси ўзига хос тарзда ташкил этилган. Кўргазманинг марказий экпозицияси “Ягона умумий уй” тарзида рамзий жиҳозланган. Хусусан, “Меҳмонхона” экспонатида 17 йил мобайнида МДҲ аъзо мамлакатларининг “Китоб санъати” халқаро танлови гран-при соҳиблари томонидан тақдим этилган китоблар билан танишиш мумкин. Ёки “Ёзувчи кабинети” хонасида МДҲ таркибидаги барча мамлакатларнинг энг яхши китоблари жой олган. Шунингдек, “Болалар хонаси”, “Ошхона” ва шунга ўхшаш қатор “тимсолли” бўлмалар ўз йўналиши бўйича иштирокчи давлатларнинг нодир асарларини тақдим этаяпти.

Халқаро кўргазма-ярмарка доирасида, шунингдек, илк марта давлат нашриётлари томонидан LitUp адабий стартапда ғолиб бўлган асарларни чоп этиш мақсадида лойиҳалар танлови ҳам ўтказилди.

Пандемия шароитига қарамай, санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ташкиллаштирилган халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида 20 давлатдан 281 экспонат тақдим қилинган. Жумладан, мамлакатимизнинг Ғафур Ғулом номидаги, "Ўзбекистон", "Ўқитувчи", "Янги асар авлоди" каби етакчи нашриётлари вакиллари тарихий, илмий, публицистик, адабий-бадиий жанрларга оид сара китоблар билан қатнашмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net