Ўзбекистонлик экспертлар AҚШда тўловга қобилиятсизлик масалаларини ўрганди

29.01.2020 10:18

ВAШ?НГТОН, 29 январь. /"Дунё"/. Ўзбекистон Президенти  Администрацияси, Олий суд, Aдлия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси доирасида AҚШда тўловга қобилиятсизликни тартибга солиш соҳасидаги қонунларни қўллаш амалиётини ўрганди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Ташриф доирасида Нью-Йорк Шарқий округидаги АҚШ банкротлик суди, Фордхам университети, Aдлия вазирлиги, Савдо вазирлиги, Ғазначилик ташкилоти, Халқаро молия корпорацияси, Жаҳон банки ва "Doing Business" вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бундан ташқари, банкротлик масалаларига ихтисослашган америкалик юристлар иштирокида «White & Case» идорасида “давра суҳбати” ташкил этилди.

Учрашувларда AҚШда банкротлик ҳолатларининг кенг тарқалган ва ноёб турлари, қарздорликни тугатиш, қайта ташкил этиш ҳамда қарзни қайта тузиш масалалари таҳлил қилинди.

Aмерика суд тузилмалари вакиллари AҚШда қарздор фаолиятини тугатишга эмас, балки уни қайта ташкил этишга устувор аҳамият берилишини таъкидлади. Ушбу амалиёт иш ўринларини қисқаришига йўл қўймайди ва қарздорни молиявий соғломлаштиришга ёрдам беради, шу билан бу нафақат солиқ тўловчиларнинг давлат хазинасига тушадиган даромадларини сақлаб қолади, балки барча кредиторларнинг эҳтиёжларини қондиришни ҳам таъминлайди.

Тадбирларда Ўзбекистоннинг тижорат масалалари, шу жумладан, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётган жараёнда халқаро меъёрий ҳужжатларни тайёрлаётган БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси (ЮНC?ТРAЛ) фаолиятида қатнашиши бўйича фикр алмашилди. ЮНС?ТРАЛ ривожланаётган давлатлар учун муҳим бўлган кичик ва ўрта корхоналар учун тўлов қобилиятсизлигини соддалаштириш тизимини ишлаб чиқмоқда.

Учрашувлар якунига кўра, Ўзбекистоннинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилигини тартибга солиш соҳасида доимий ўрганиш ва тажриба алмашиш, "Тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида"ги янги қонун лойиҳасини биргаликда кўриб чиқиш, семинар-тренинглар ўтказиш, Ўзбекистоннинг ЮНС?ТРАЛга қўшилиши бўйича навбатдаги маслаҳатлашувларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Мазкур ташриф AҚШнинг ушбу йўналишдаги илғор тажрибасини ўрганиш орқали Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш имконини берадиган ҳуқуқий-меёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун фойдали бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net