Ўзбекистонга Афғонистон делегацияси музокаралар ўтказиш учун келди

30.01.2021 10:56

ТОШКEНТ, 30 январь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистонга Афғонистон Президенти администрацияси раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация келди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

Ташриф дастурига биноан Тошкентда ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо, транспорт, энергетика, олий ва ўрта махсус таълим вазирликларида учрашув ва музокаралар ўтказилиши назарда тутилган.

Афғонистон делегацияси Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net