Ўзбекистонда ўмонлик ҳамкорлар билан Озиқ-овқат инженерияси ва технологиялари институти ташкил этиш истиқболлари ўрганилмоқда

27.10.2021 10:42

МАСКАТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Ўмон Султонлигидаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар AKIS маркази, Ўмоннинг «Atyab Food Tech» компанияси вакиллари иштирокида видеомулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бугунги кунда «Atyab Food Tech» компанияси иштирокида Тошкент ва Фарғона вилоятларида умумий қиймати 4 миллион АҚШ доллари бўлган Агро озиқ-овқат технологиялари марказини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Учрашувда мазкур компания томонидан Ўзбекистонда Озиқ-овқат инженерияси ва технологиялари институтини барпо этиш бўйича тайёрланган лойиҳа тақдим этилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу таълим муассасасида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ошириш бўйича халқаро талабларга мос келадиган малакали кадрлар етиштириб чиқариш мақсад қилинган.

Шу сабабли, жорий йил ноябрь ойида институтни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида «Atyab Food Tech» компанияси мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net