Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар минтақавий аҳамиятга эга – Ҳиндистон матбуоти

05.02.2020 10:13

ДЕҲЛ?, 5 февраль. /«Дунё АА/. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидаги асосий фикрларни ёритишда давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, «The Economic Times» газетаси ўзининг интернет-нашрида «Ўзбекистондаги ислоҳотлар: Марказий Осиёдаги ҳинд қўшничилик сиёсатининг калити» сарлавҳали мақола чоп этилди.

Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши бутун минтақа учун ижобий таъсир кўрсатади ва бу ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётган Ҳиндистоннинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб беради, деб таъкидлаган мақола муаллифи.

Материалда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари даражасида янги минтақавий механизм – «Ҳиндистон-Марказий Осиё» мулоқотини яратишда ҳал қилувчи роль ўйнагани қайд этилган.
«Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат минтақанинг марказий давлати, балки Марказий Осиёнинг келажагини ҳам шакллантирмоқда», деб ёзади муаллиф. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг фаол минтақавий сиёсати самарасида қўшни мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришда салмоқли натижаларга эришилди.

Мақолада Ўзбекистон Президенти томонидан мамлакатни янада ривожлантириш бўйича билдирилган ташаббуслар тўғрисида маълумот берилган. Жумладан, «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш асосий ташаббуслардан бири бўлиб, бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини янада оширишда муҳим қадамдир», деб ҳисоблайди муаллиф.

Шунингдек, «Political Events» ахборот-таҳлилий нашрининг навбатдаги сонида «Ўзбекистон Президенти 2020 йил учун ривожланишнинг асосий мақсадларини белгилаб берди» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

«Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» шиори остида парламент сайловлари муваффақиятли ўтказилгандан сўнг, 24 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев янги таркибдаги парламентга Мурожаатномасини тақдим этди ва мамлакатни 2020 йилда ривожлантиришнинг асосий мақсадларини белгилаб берди, деб ёзади журнал. Мақолада Ўзбекистон Президентининг рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат, «Рақамли Ўзбекистон 2020» дастури, илм-фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш борасидаги ғоялари батафсил таҳлил қилинган. «Aсосий мақсад - Ўзбекистонни фақат фаол ислоҳотлар, таълим ва инновацияларни ривожлантириш орқали ривожланган давлатга айлантириш мумкин», деб таъкидланади материалда.

Шунингдек, ижтимоий соҳада қўйилган мақсадлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил органни ташкил этиш тўғрисида  ҳам шарҳлар берилган. 

«Ўзбекистон Президенти янги парламентнинг асосий мақсади халқ ҳаётини яхшилаш бўлиши кераклигини таъкидлади", деб ёзади «Political Events» журнали.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net