Ўзбекистонда миллий статистика тизимини такомиллаштириш вазифалари белгиланди

04.08.2020 18:08

ТОШКЕНТ, 4 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Статистика органларини сифатли ва ишончли маълумотларни шакллантиришга, статистика маълумотларининг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган профессионал мустақил хизматга айлантириш устувор йўналишлардан биридир.

Шунингдек, ҳуқуқий  ҳужжатга мувофиқ Давлат статистика қўмитаси расмий статистикани шакллантириш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил амалга оширади ва қўмита томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади.

Статистика органларининг қонуний фаолиятига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди.

Ҳудудий статистика бошқармалар, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил бўлиб, бевосита Давлат статистика қўмитасига бўйсунади.

Қарор билан 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net