Ўзбекистонда май ойи бўйича “?шбилармонлик фаоллиги” индекси эълон қилинди

10.06.2020 10:22

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда май ойи бўйича “?шбилармонлик фаоллиги” индекси эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган “?шбилармонлик фаоллиги” индекси (?Ф?) 2020 йил май ойида қуйидагиларни ташкил этди:

•          2020 йил апрель ойига нисбатан – 1056 бирликни (ўсиш – 5,6%);

•          2019 йилнинг май ойига нисбатан – 930 бирликни (пасайиш – 7,0%);

•          2015 йил январь ойига нисбатан – 1390 бирликни (ўсиш – 39,0%).

Жорий йилнинг май ойида “?шбилармонлик фаоллиги” индекси карантин чекловларининг апрель ойида содир бўлган тарихий пасайишидан мўътадил даражада бўлса-да, ошганлиги кузатилди. Бу эса иқтисодиётда ишбилармонлик фаоллиги тиклана бошлаганидан далолат беради. Шунга қарамай, ?Ф? кўрсаткичлари ҳалигача ўтган йилнинг шу ойига ва базис даврига нисбатан рецессия даражасида қолмоқда.

1-расм. 2020 йилнинг май ойида ?Ф? ўтган ойга нисбатан 5,6 фоизга ошган

Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган.

2020 йилнинг май ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 5,6 фоизга мўътадил равишда ўсиб, 1056 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб варақаларидаги амалиётлар сони 7,6 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,5 фоизга ошган;
  • товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш жадаллиги 3,0 фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 2,3 баробарга ошган.

Ҳудудлар кесимида Бухорода энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

2020 йил май ойида “?шбилармонлик фаоллиги” индексида республиканинг барча ҳудудларида ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Хусусан, Бухоро (43,8%), Сурхондарё (40,1%), Самарқанд (35,3%), Жиззах (32,0%), Андижон (29,2%), Қашқадарё (24,2%), Навоий (24,1%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (22,8%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

2-расм. 2020 йил май ойида ҳудудлар кесимида “?шбилармонлик фаоллиги” индекси

Банк ҳисоб варақалари бўйича амалиётлар

2020 йил май ойида банклараро тўлов амалиётлари сони 4 054,8 минг тани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 287,3 минг транзакцияга (7,6%) кўпайган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,7 фоизга кескин камайиш кузатилмоқда. ?Ф?нинг ушбу компоненти базис давр (2015 йил январь) билан солиштирганда 6,4 фоизга камайган.

Самарқанд ва Андижон вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда банклараро тўлов амалиётлари сони ошган.

2020 йил май ойида юридик шахслар ўртасидаги банк амалиётлари сони ўтган ойга нисбатан Самарқанд ва Андижон вилоятларидан ташқари барча ҳудудлар бўйича ошган. Сезиларли даражада ўсиш Наманган (13,9%), Фарғона (13,9%), Жиззах (10,4%) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (12,3%) кузатилган.

Товар-хомашё биржасидаги фаоллик

2020 йилнинг май ойида ?Ф?нинг биржа компоненти 0,970 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 3,0 фоизга пасайиши кузатилди. Ушбу компонентнинг пасайиши битимлар сонининг камайгани билан боғлиқ.

Май ойи натижаларига кўра, республика товар-хомашё биржасида 24 082 та битим имзоланган бўлиб, апрель ойига (51 027 та) нисбатан 26 945 та битимга (2,1 баробар) камайган. Биржада товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2020 йил май ойида 3 332,5 миллиард сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 11,4 фоизга ошган.

Хўжалик юритувчи субъeктлар фаоллиги

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2020 йил май ойида 1,0047 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,5 фоизга ошган.

2020 йил май ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 7 467 тага кўпайиб, 464 300 тани (2020 йилнинг апрель ойида 456 833 та) ташкил қилди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 87 тага камайган

Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 362 583 тагача етиб, ўтган ойга нисбатан 6 882 тага ортган. Фермер хўжаликлари сони 97 983 тадан 98 655 тагача (672 тага) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 062 тани ташкил этиб, 2020 йил апрель ойига нисбатан 87 тага камайган.

Брeндларни рўйхатга олиш

2020 йил май ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 2,333 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2,3 баробарга зиёддир. Жорий йилнинг май ойида юридик шахслар томонидан 42 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ҳудудларда ?Ф? компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудларда ?Ф? компонентларининг базис даврига (январь 2019 йил) нисбатан ўзгариши

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net