Ўзбекистонда Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилади

02.11.2020 17:16

ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорга кўра, қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

- жамият ва давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга маслаҳат ва эксперт ёрдамини ташкил қилиш;

- мамлакатнинг барқарор ривожланиши мақсадидан келиб чиқиб қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар учун ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифларни ўз ичига олган таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;

- давлат ва ҳуқуқ соҳасида фанлараро фундаментал илмий тадқиқотларни бажариш ва бошқалар.

?нститутга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси уставида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.  У Фанлар академиясининг тегишли вице-президенти билан келишилган ҳолда ?нститут директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, жумладан илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда умумий масалалар бўйича директор ўринбосарига эга бўлади.

?нститут ноширлик фаолияти билан шуғулланиши ва ўзининг матбаа органини (”Давлат ва ҳуқуқ” журнали) ташкил қилиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net