Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам кўрсатади

12.02.2020 16:27

ТОШКEНТ, 12 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Хитой Халқ Республикасига 200 минг доллардан ортиқ қийматга тенг тиббий асбоб-ускуналар шаклида инсонпарварлик ёрдамини юборади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни шу ҳақдаги қарорни имзолади.

Хитойга жўнатилаётган тиббий маҳсулотлар рўйхатига бир марта ишлатиладиган стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя кийимлари, фильтрловчи ниқоблар, тиббиёт ходимлари учун кийимлар, тиббий дока ва ниқоблар киритилган.

Гуманитар ёрдамни шакллантириш ва етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади. Юк Хитойга мамлакатимиз Мудофаа вазирлигининг махсус юк самолётида олиб борилади.

Амалга оширилаётган ушбу тадбир Хитой ҳукуматининг янги турдаги коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларининг юксак қадрланиши ва қўллаб-қувватланишининг ифодасидир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net