Ўзбекистон - Хитой: минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

29.11.2020 11:03

ПЕК?Н, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонасида Сичуань провинциясининг Чэнду шаҳри вице-губернатори Ню Цинбао билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон шаҳарлари ва Чэнду шаҳри ўртасида савдо, сармоялар, иқтисодиёт, таълим ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди.

Ню Цинбао мамлакатларимиз ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва унинг ривожланиши  истиқболларига юқори баҳо берди. Чэнду шаҳри вице-губернаторининг эътироф этишича, сўнгги йилларда икки давлат етакчиларининг стратегик раҳбарлиги остида Ўзбекистон – Хитой муносабатларида изчил ўсувчанлик тамойили кузатилмоқда.

Ню Цинбао бугунги кунда Ўзбекистонда изчил равишда ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг сармоявий ва сайёҳлик жозибадордлигини ошираётгани баробарида икки давлат ўртасидаги самарали минтақалараро ҳамкорликнинг янада равнақ топиши учун жуда қулай шароит яратаётганини қайд этди.

Учрашув чоғида Хитой томони бу йўналишлардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришни кўзда тутадиган қатор таклифларни баён этди. Улар орасида Ўзбекистонда амалга ошириладиган сармоявий лойиҳаларга Чэнду компанияларини фаол жалб этиш, Чэнду шаҳрида Ўзбекистон савдо уйларини очиш, мазкур шаҳарда ҳар йили ташкил этиладиган савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик йўналишидаги ярмарка ва кўргазмаларида Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг иштирокини ташкил этиш сингари таклифлар мавжуд.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, Чэнду шаҳри Чунцин, Шанхай ва Пекиндан кейинги тўртинчи ўринда турадиган йирик шаҳардир. Аҳолисининг сони 16,5 миллион кишини ташкил этади. ?қтисодиёт ҳажмлари бўйича Хитой шаҳарлари ўртасида 7-ўринни эгаллайди – 250 миллиард доллар. 2019 йилга қадар шаҳар ялпи ички маҳсулотининг йиллик ўсиши 7 фоизни ташкил қилган. Янги турдаги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ қийинчиликларга қарамасдан, жорий йилнинг уч чораги давомида Чэндунинг иқтисодий ўсиши 2,6 фоизни ташкил этди.

Маълумки, бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг савдо ва сармоя соҳаларидаги энг йирик шериги, ўзбек маҳсулотлари учун йирик экспорт бозори ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net