Ўзбекистон халқаро ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш – эътибор марказида

17.07.2020 16:02

ТОШКЕНТ, 17 июль. “Дунё” АА/. ?лмий-академик доиралар Ўзбекистоннинг халқаро шартномавий-ҳуқуқий фаолиятига фаол равишда жалб қилинади. Бу ҳақда видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган, Ўзбекистон халқаро ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва миллий манфаатларини халқаро ҳуқуқ соҳасида илгари суришга бағишланган давра суҳбатида таъкидлаб ўтилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик университети билан биргаликда ташкил этилди.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев давра суҳбати очилишида нутқ сўзлаб, халқаро-ҳуқуқий фаолият соҳасидаги устувор вазифалар ижроси юзасидан ташқи сиёсий идора амалга ошираётган ишларга тўхталди.

?штирокчилар халқаро шартномалар қоидаларини имплементация қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг кўп томонлама конвенция ва битимлар доирасидаги мажбуриятларини бажариш бўйича ишларнинг ҳолати юзасидан фикр алмашди.

Ташқи сиёсий идорасининг Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси, УН?ДРУА ва ЮНС?ТРАЛ фаолиятида республиканинг иштироки доирасида Тошкент давлат юридик университети билан жорий ҳамкорлиги ижобий баҳоланди.

Давра суҳбати якунида университет профессор-ўқитувчиларини халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни илмий экспертизадан ўтказиш бўйича ишларга, шунингдек, ҳукуматлараро ташкилот ва тузилмалар доирасида умумий халқаро ҳуқуқ нормаларини шакллантириш жараёнига жалб қилиш юзасидан қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net