Ўзбекистон вакиллари сув йўлига чиқиш имконига эга бўлмаган мамлакатлар гуруҳи норасмий йиғилишида иштирок этди

13.02.2020 14:18

НЬЮ-ЙОРК, 13 февраль. /«Дунё» АА/. БМТнинг Дунёда сув йўлига чиқиш имконига эга бўлмаган ривожланаётган мамлакатлари гуруҳига 32 давлат аъзо. МДҲ ҳудудидан Aрманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон унинг иштирокчилари ҳисобланади, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Гуруҳнинг асосий вазифаси – аъзо мамлакатлар иқтисодий манфаатларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш, сув йўлига чиқиш имконияти бўлмаган давлатларга алоқадор глобал миқёсдаги келишув ва ҳаракатлар дастурларини самарали амалга оширишдир. Шунингдек, БМТ ва Жаҳон савдо ташкилоти доирасидаги муҳим халқаро иқтисодий масалаларда улар тутумини мустаҳкамлашдан иборат.

Тузилманинг навбатдаги йиғилишида мамлакатларнинг ўзаро муносабатларини мустаҳкамлаш, транзит ва транспорт имкониятларини яхшилаш, ишончли транзит инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Транспорт ва логистика алоқаларини ривожлантиришга қаратилган, сув йўлига чиқиш имконига эга бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар учун 2014–2024 йилларга мўлжалланган Вена ҳаракатлар дастури бажарилиши кўриб чиқилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий вакили Б.?броҳимов йиғилиш иштирокчиларини Президентимиз томонидан Вена ҳаракатлар дастури асосий устувор йўналишларини амалга ошириш ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан таништирди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Марказий Осиёда янги ижтимоий-сиёсий муҳит шаклланди, минтақавий ҳамкорликнинг юқори даражаси кузатилмоқда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ўтказилаётганига эътибор қаратилди. Ўзбекистон вакили, иштирокчиларга 2019 йил ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви натижалари билан таништирди. Ушбу учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, алоқа ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш каби муҳим масалалар муҳокама қилингани таъкидланди.

Учрашув чоғида давлатимиз раҳбари томонидан I Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказиш, транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгашни ташкил этиш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари Савдо-саноат палаталарининг биринчи йиғилишини ташкил этиш бўйича илгари сурилган муҳим ташаббуслари бўйича маълумотлар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net