Ўзбекистон вакиллари ШҲТга аъзо давлатлар экспертлари билан биргаликда видеоконференцалоқа шаклида халқаро ахборот хавфсизлиги масалал

29.07.2020 09:44

ТОШКEНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/. Бугун видеоконференцалоқа шаклида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Учрашув давомида экспертлар ШҲТга аъзо давлатларнинг Халқаро ахборот хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёноти ва ШҲТга аъзо давлатларнинг киберхавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик дастурини кўриб чиқди.

Таъкидлаш жоиз, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида киберхавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ташаббуси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йилнинг 14 июнида ташкилотнинг Бишкек саммитида илгари сурилган эди.

Ушбу ҳужжатлар Россия Федерациясида бўладиган ШҲТнинг навбатдаги саммитида муҳокама қилиниши ва қабул қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича ШҲТга аъзо давлатларнинг экспертлар гуруҳи ШҲТнинг доимий органи бўлиб, 2006 йилдан бери тегишли вазирлик ва идораларни мувофиқлаштириб келмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net