Ўзбекистон ва Хитой Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

05.05.2020 14:00

ТОШКЕНТ, 5 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван ? билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари суҳбат чоғида кўп томонлама Ўзбекистон – Хитой стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг муҳимлигини қайд этди.

Олий ва юқори даражадаги тадбирлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Эпидемиологик ҳолатнинг яхшиланиши билан ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини, Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро қўмитаси соҳавий кичик қўмиталари йиғилишларини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Карантин чекловлари шароитида икки томонлама алоқаларнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш учун ҳамкорликнинг янги шаклларидан фаол фойдаланишга келишиб олинди.

Коронавирус инфекцияси пандемияси оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташқи ишлар вазирлари раҳбарлари Афғонистонда тинчлик музокаралари жараёнини бошлашга кўмаклашиш механизмини ҳам алоҳида кўриб чиқди.

БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net