Ўзбекистон ва Украина Т?В юридик хизматлари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш масалаcини муҳокама қилди

29.07.2020 09:44

ТОШКЕНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/. Бугун, видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг шартнома-ҳуқуқ базасини инвентаризация қилиш ва амалга ошириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Украина Т?В делегациясига Халқаро ҳуқуқ департаменти директори ўринбосари Сергей Коледов ва маслаҳат бўлими маслаҳатчи ?ван Новитский бошчилик қилди.

Томонлар амалдаги шартномавий-ҳуқуқий базанинг жорий ҳолатини муҳокама қилди ва ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари бўйича фикр алмашди.

Савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида амалий аҳамиятга эга ҳужжатларни ишлаб чиқаришни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди.

?доралараро сиёсий мулоқотни ва ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида экспертлар икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасидаги даврий ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқишни бошлашга келишиб олди.

Учрашувда делегациялар, шунингдек, икки мамлакатнинг халқаро норма ижодкорлиги фаолиятидаги иштироки, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ нормаларини ривожлантириш ва кодификация қилиш масалалари бўйича фикр ва тажриба алмашди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил июнь ойида Киевда Ўзбекистоннинг Украинадаги янги элчиси Алишер Курманов ўз вазифасини бажаришга киришган эди. ?юль ойида эса Николай Дорошенко Украинанинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net