ТОШКЕНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи куни Самарқанд шаҳрига келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, аэропортда уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Шарқ дурдонаси - қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидалари билан танишади.