Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни м

20.09.2022 12:54

ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун  Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки мамлакат етакчилари яқинда Тожикистон-Қирғизистон чегарасида рўй берган фожиали воқеалар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Давлатимиз раҳбари инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Вазиятни нормаллаштириш юзасидан келишувга эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитининг асосий якунлари ва унинг доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув юзасидан фикр алмашилди.

Олий даражадаги тадбирлар давомида қабул қилинган, энг аввало, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини тайёрлашни тезлаштириш ва илгари суриш бўйича қарорларни тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net