Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари онлайн-мулоқот чоғида коронавирус пандемиясининг ўзаро муносаб

03.12.2020 11:54

ТОШКЕНТ, 3 декабрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов видеоконференцалоқа шаклида Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири ўринбосари Одил Мирдод билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Т?В манбасига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонлар турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали бўйича фикр алмашди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўртасидаги кенг қамровли муносабатлар ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилиб, ижобий ўсиш суръатига эга бўлгани таъкидланди.

Коронавирус пандемиясининг икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларга салбий таъсирини олдини олиш ва ўзаро савдо ҳажмининг тобора кўпайиб бориши бўйича қўшимча чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Энергетика, қайта тикланадиган энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги, туризм ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

?кки мамлакат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net