Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот чоғида Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича фикр алмашдилар

15.08.2021 10:25

ТОШКЕНТ, 15 август. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълум қилишича, суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбарлари Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича фикр алмашдилар.

Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net