Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

15.09.2022 12:43

САМАРҚАНД, 15 сентябрь. /«Дунё АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун ШҲТ саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, Қирғизистон раҳбари мамлакатимиз етакчисига ҳар доимгидек самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Самарқандда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишларини қайд этди.

Президентлар стратегик шериклик тамойилларига асосланган сермаҳсул икки томонлама ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидладилар. Ўзаро савдо жадал ўсиб бормоқда, йил бошидан унинг ҳажми 30 фоизга ошди.

Саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда.

Бутун Марказий Осиё минтақасининг ривожига хизмат қиладиган “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли ва Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак олий даражадаги мулоқотлар режаси ҳамда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net