Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот чоғида бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар

20.09.2022 12:55

ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки мамлакат етакчилари Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар юзасидан фикр алмашдилар. Президентимиз қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди ҳамда вазиятнинг авж олишини тўхтатиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини чин дилдан олқишлади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўтказилган тадбирларнинг сермаҳсул якунларини муҳокама қилдилар.

Устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳалари бўйича келишувларни рўёбга чиқариш, шу жумладан «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Бўлажак олий даражадаги, шу жумладан минтақавий тузилмалар доирасидаги учрашувларга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net