Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари вакиллари суд-ҳуқуқ масалалари оид вазифаларни муҳокама қилди

11.02.2021 09:50

ТОШКЕНТ, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз парламенти палаталари аъзоларининг Қирғизистон Жогорку Кенеши депутатлари билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

  Парламент юқори палатаси маълум қилишича, учрашувда ўзаро парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстликнинг боғловчи бўғини ҳисобланиши таъкидланди.

Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат парламентлари фаолияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳуқуқий механизмларни ва бошқа масалалар билан боғлиқ судда ишларни кўриб чиқиш жараёнида қўллаш юзасидан фикр алмашди.

Қирғизистон Жогорку Кенеши Ҳуқуқий тартибот, жиноятчиликка ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наталья Никитенко Ўзбекистонда сиёсат, қонунчиликни такомиллаштириш, суд соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни қайд этди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Чўллиев мамлакатимизда суд ишларини юритиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўғрисида батафсил маълумот берди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасида мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net