Ўзбекистон ва Қатар делегациялари Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

23.02.2021 15:22

ТОШКЕНТ, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қатар Давлати ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Қатар Ташқи ишлар Давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий бошчилик қилди.

Қатар Ташқи ишлар Давлат вазири Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни модернизациялаш ва либераллаштириш, қулай инвестициявий муҳитни яратиш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Маслаҳатлашувлар давомида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, айрим халқаро ҳамда минтақавий масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.

Парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни жадаллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Бўлажак турли даража ва шаклдаги қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби, хусусан, Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Қатар томонини жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: ўзаро минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилди.

Тадбир доирасида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегация Доҳада Қатар Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ол Соний билан музокаралар ўтказганди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net