Ўзбекистон ва Польша ташқи ишлар вазирликлари Варшавада сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказади

15.03.2021 12:57

ТОШКEНТ, 15 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация 15-18 март кунлари икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш учун Польшада бўлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф дастурига Польшанинг қатор вазирлик ва идораларида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик, кўп томонлама шаклдаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш бўйича музокаралар ўтказиш киритилган.

Шунингдек, Польша ишбилармон доиралари ва банк-молия соҳаси вакиллари билан учрашувларда бизнес ва банклараро ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net