Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги вазифалар ижросини муҳокама қилдилар

15.09.2022 12:39

САМАРҚАНД, 15 сентябрь. /«Дунё АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Президенти ?лҳом Алиев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни қадим Самарқандга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон қадриятлари ва маънавий-маданий мероси муштарак бўлган биродар озарбайжон халқи билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини юксак қадрлашини таъкидлади.

Озарбайжон етакчиси, ўз навбатида, давлатимиз раҳбарига таклиф ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, стратегик шериклик муносабатлари мисли кўрилмаган юксак даражага чиққанини қайд этди.

Жорий йил стратегик шерикликни мустаҳкамлашда тарихий давр бўлгани мамнуният билан таъкидланди. ?юнь ойида Озарбайжон Президентининг давлат ташрифи якунлари барча даражалардаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилди ва амалий ҳамкорликка янги суръат бағишлади.

Парламентлараро ҳамкорлик ривожланаётгани, савдо ҳажми ошаётгани, энергетика, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, пахтачилик ва ипакчиликда қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани юқори баҳоланди.

Президентлар маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини кўрсатиб ўтдилар. Август ойи охирида икки мамлакатнинг маданият ва фан арбоблари Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг юксак давлат мукофотларига сазовор бўлди.

Учрашувда Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг асосий вазифалари батафсил кўриб чиқилди ва бу борадаги келгуси вазифалар белгилаб олинди. Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Самарқандда ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити кун тартиби келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net