Ўзбекистон ва Мўғулистон ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари қўшма тадбирларнинг кун тартиби ва муддатлари бўйича фикр алмашди

02.11.2020 17:15

ТОШКEНТ, 2 ноябрь. /Дунё АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Батсумбэр Мунхжин билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Онлайн-мулоқот давомида Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этди, ушбу йўналишлардаги самарали мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари жорий йил икки мамлакат қонун чиқарувчи органларида ташкил этилган Дўстлик гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Мўғулистон парламентлараро алоқаларини янада ривожлантиришга қизиқишини тасдиқлади.

Қўшма тадбирлар, шу жумладан, Ўзбекистон-Мўғулистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 6-раунди кун тартиби ва муддатлари бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Суҳбат доирасида ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net