Ўзбекистон ва Жазоир ташқи ишлар вазирликлари ҳуқуқий бошқармалари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

25.01.2021 12:57

ТОШКЕНТ, 25 январь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ва Жазоир ташқи ишлар вазирликларининг ҳуқуқий бошқармалари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга бағишланган икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Хориж томон делегациясига Жазоир ташқи сиёсий идорасининг Осиё ва Океания бошқармаси бош директори Бумедиен Геннад бошчилик қилди.

Тадбир доирасида кўриб чиқилаётган ҳужжат лойиҳалари муҳокама қилинди, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Маслаҳатлашувлар якунида савдо-иқтисодий, божхона ва туризм соҳаларидаги битим лойиҳаларини кўриб чиқиш жараёнини жадаллаштириш, шу мақсадда экспертлар даражасида учрашувлар ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.

Тадбирда икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ҳамда элчихоналари вакиллари иштирок этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net