Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 28 йил тўлди

29.01.2020 10:17

ТОШКEНТ, 29 январь. /"Дунё" АА/.  Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 28 йил тўлди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўтган давр мобайнида икки мамлакат раҳбарлари иштирокида 16 та олий даражадаги учрашувлар ўтказилди. 2006 йила стратегик ҳамкорлик тўғрисида Қўшма декларациянинг имзоланиши ўзаро муносабатлардаги муҳим воқеа бўлган бўлса, 2019 йил икки мамлакат ўртасида Алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ доирасида муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Корея Республикасининг БМТнинг ?рқий камситишни бартараф этиш бўйича қўмитаси (2018-2021 йиллар), ?қтисодий ва ижтимоий Кенгаши (2016 йил), ?нсон ҳуқуқлари бўйича  Кенгаши (2013-2015 ва 2016-2018 йиллар), Халқаро ҳуқуқ Комиссияси (2017-2021 йиллар), Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича БМТ комиссияси (2013-2019 ва 2019-2025 йиллар), Халқаро телекоммуникация иттифоқи Кенгаши (2010-2014 йиллар)га номзодини қўллаб-қувватлади.

Ўз навбатида, Сеул БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон ташаббуси билан 2018 йилда қабул қилинган "Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш" ва "Маърифат ва диний бағрикенглик” тўғрисидаги резолюцияларни қўллаб-қувватлади ва ҳаммуаллифлик қилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. 2019 йил якуни бўйича ўзаро савдо айланмаси 27 фоиз йиллик ўсиш билан 2 миллард 750 миллион доллардан ошди. Ўзбекистон иқтисодиётига Жанубий Кореядан жалб этилган инвестициялар ҳажми 7 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра мамлакатимизда Жанубий кореялик инвесторлар иштирокида 811 та корхона, шу жумладан 100 фоиз хорижий капиталга эга 354 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Маданий-гуманитар соҳада ҳам амалий мулоқот ривожланиб бораётганини таъкидлаш мумкин. Ҳозирда мамлакатимиздаги 13 та университет, 48 та мактаб ва лицейларда корейс тили хорижий тил сифатида ўрганилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон олий таълим муассасалари Корея Республикасининг 45 дан ортиқ олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган. Тошкентда ?нҳа (логистика, компьютер ва дастурий инжиниринг), Пучон (мактабгача таълим, корейс тили, меъморчилик) ва Ёжу (меъморчилик ва қурилиш, муқобил энергетика, бизнесни бошқариш, туризм) университетларининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Бугун 7 минг 500 га яқин ўзбекистонлик талаба Корея Республикасида таҳсил олмоқда.

Ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асослари 180 та ҳужжатдан иборат. Улар, жумладан савдо, инвестиция, солиққа тортиш, ҳаво қатнови, фан, маданият, туризм, хавфсизлик ва терроризмга қарши курашиш, табиий бойликларни ривожлантириш, суд ва бошқа соҳаларни қамраб олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net