Ўзбекистон ва ислом давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларнинг янги архитектураси

28.09.2021 13:44

Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 30 йиллигини кенг кўламли ислоҳотлар, очиқ, тинчликпарвар ва прагматик ташқи сиёсатининг изчиллиги бутун дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётган бир шароитда кутиб олди. Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кузатилаётган очиқлик, инновация ва янгиланишлар, либераллаштириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, рақамлаштириш, янги технологияларни жорий қилиш, таълим ва маърифат, фуқаролар фаоллиги ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясига эътибор сингари тамойиллар мамлакатимизнинг халқаро муносабатларига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда - дунёда Ўзбекистонга нисбатан ишонч руҳи ва ҳамкорликка интилиш тамойиллари кучайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар даври халқаро илмий ва эксперт доиралари вакиллари томонидан Ўзбекистон ривожланишидаги янги босқич, дея таърифланмоқда. Ана шу қисқа давр оралиғида Янги Ўзбекистонда турли соҳаларга жорий этилган янгиланиш руҳи ва ўзгаришлар кўлами давлат ва жамиятнинг жадал ривожланишига, халқ фаровонлигини ошириш ва осойишталикни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу йўналишда мамлакатимизда ҳаётга тадбиқ этилаётган муҳим чора-тадбирлар ўзбек жамиятидаги ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамламоқда.

Бу бутун дунё ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда тан олинмоқда. Жумладан, мамлакатимизда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, диний қадриятларни эъзозлаш, бағрикенглик тамойилларига содиқлик ?слом дунёси давлатлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда, уларни Ўзбекистонга янгича муносабатда бўлиб, турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга ундамоқда. Дадил айтиш мумкинки, сўнгги йилларда араб ва бошқа мусулмон мамлакатларининг Ўзбекистон билан муносабатларида кескин бурилиш руҳи кузатилмоқда.

2020 йил Бухоро шаҳри ?слом маданияти пойтахти, деб эълон қилингани, 2021 йил сентябрь ойида Тошкентда биринчи марта ?слом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши ўтказилгани ва бошқа йирик тадбирлар бундан далолат бермоқда.

Олий ва юқори даражадаги ташрифлар фаоллашгани, инвестициялар ҳажми кенгайиб, қўшма лойиҳалар миқдори ошаётгани, турли соҳа вакиллари ўртасидаги мулоқот самарадорлиги юксалаётгани Ўзбекистон ва ислом давлатлари ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичга чиққанидан далолат бермоқда. Юртимиздаги янгиланишлар ва ўзгаришлар жараёни ислом-араб давлатлари раҳбарияти ва халқлари томонидан кенг қўллаб-қувватланаётгани бунга асос бўлмоқда, деб таъкидласак ҳеч муболаға бўлмайди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига, Миср Президенти Абдул-Фаттоҳ Ас-Сиси ва Покистон Бош вазири ?мрон Хоннинг мамлакатимизга расмий ташрифлари, турли халқаро анжуманлар доирасидаги олий даражадаги учрашувлар, онлайн шаклдаги видеосаммитлар ва телефон орқали мулоқотлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик мазмунини бойитиб, янги стратегик йўналишларни белгилаб олиш, истиқболларни лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Янги руҳ ва мазмундаги сиёсий муҳит савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш учун кучли туртки берди.

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги делегацияларнинг Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Покистонга ташрифлари натижасида мамлакатимиз иқтисодиётига инвестициявий маблағлар оқимини кўпайтириш, мутлақо янги мазмундаги замонавий қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзбекистонлик тадбиркорлар ишлаб чиқараётган турфа хил маҳсулотлар экспорт географиясини кенгайтиришга эришилди.    

Мамлакатимиз ва араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари даражасида сўнгги беш йилда 14 та ташриф ва 13 та сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилганини ҳам ушбу ўзгаришларнинг ёрқин мисоли бўла олади.

Хусусан, коронавирус пандемияси шароитига қарамасдан, Ўзбекистонга жорий йил Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон, молия вазири Муҳаммад ал-Жосир, Кувайт ташқи ишлар вазири, Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича давлат вазири шайх Аҳмад Носир ал-Муҳаммад ас-Сабоҳ, молия вазири, Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Кувайт томондан ҳамраиси Халифа Мусаид Ҳамаднинг ташрифлари бўлиб ўтди.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ва келажак ишлари вазири Муҳаммад ал-Қарқовий, энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мавруий, Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний, ?слом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Юсуф Алдубей ва бошқа етакчи сиёсий арбоблар ҳам Тошкентда бўлди. 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири апрель ойида Қатарда амалий ташриф билан бўлди ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан қабул қилинди. 22-25 февраль кунлари эса мамлакатимиз ташқи ишлар вазири ўринбосари бошчилигидаги делегациянинг Қатарга сафари доирасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 2-давраси ўтказилди.

Жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда ҳам хорижий давлатларнинг юқори даражадаги делегациялари иштирок этди

Ўзаро манфаатли муносабатларнинг янги архитектураси, ишончга асосланган мулоқотлар самарасида мамлакатимизда амалиётга тадбиқ этилаётган инвестиция ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар кўлами кенгайиб бормоқда.

Эътиборлиси, ушбу лойиҳалар замонавий, илғор ва истиқболли йўналишларда бажарилмоқда, давлатларнинг инклюзив иқтисодий ривожланишига хизмат қилмоқда. Масалан, қайта тикланадиган энергетика соҳаси араб давлатлари билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бирига айланди. Хабарингиз бор, Саудия Арабистонининг “Acwa Power” компанияси томонидан Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станцияси, Навоий ва Бухоро вилоятларида шамол электр станцияларини қуриш учун 2,5 миллиард доллар жалб қилинди, Қорақалпоғистонда ушбу йўналишда умумий миқдори 140 миллион долларга тенг лойиҳа бўйича ўтказилган тендерда ҳам “Acwa Power” компанияси ғалаба қозонди.

Мустақиллик байрами арафасида Навоий вилояти Кармана туманида Бирлашган Араб Амирлигининг «Масдар» компанияси билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги илк қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Ўтган йили қурилиши бошланган мазкур мажмуа доирасида 110 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 300 мингта қуёш панеллари ўрнатилди. Янги станциянинг қуввати 100 мегаВаттга тенг.

Бугун БАА билан инвестициявий ҳамкорлик доирасида 10 миллиард доллардан ортиқ 20 га яқин лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда. Улардан қиймати 5 миллиард долларга тенг 7 таси амалга оширишнинг илғор босқичига ўтган.

2017 йилга қадар Ўзбекистонда БАА иштирокида йирик лойиҳалар амалга оширилмаган ва сезиларли миқдорда инвестициялар жалб этилмаган эди.

?слом-араб дунёси давлатларида Ўзбекистонга нисбатан мустаҳкамланаётган ишонч руҳи, мамлакатимиздаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга бўлган интилиш бошқа соҳалардаги алоқаларни мутаҳкамланишига ҳам хизмат қилмоқда.

2020-2021 йилларда “Қоҳира-Тошкент-Қоҳира”, “Ар-Риёд-Тошкент–Ар-Риёд” ва “Ал-Кувайт-Тошкент-Ал-Кувайт” йўналишларида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Бугунги кунда Ўзбекистон–БАА ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 16 тага етказилди. Жорий йил октябрь ойидан “Air Arabia Abu Dhabi” авиакомпанияси томонидан “Абу-Даби-Тошкент-Абу-Даби” йўналишида ҳафтасига икки марталик парвозларни йўлга қўйилиши кутилмоқда.

2018 йил Ўмон Султони Қобус бин Саид Ол Саид томонидан ажратилган 20 миллион доллардан ортиқ беғараз молиявий кўмак ёрдамида Тошкент шаҳрида бунёд этилган Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг янги биноси ишга туширилди. Мазкур бинонинг расмий очилиш маросимида Ўмон Султонлиги мерос ва маданият вазири Ҳайсам бин Тариқ бин Таймур Ол Саид  (ҳозирги Ўмон Султони) бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Ўтган йил март ойида Самарқанд шаҳрида “?мом Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда дунёнинг 15 мамлакатидан 55 нафар таниқли уламолар, муфтийлар, мотуридийшунос экспертлар, 100 нафар маҳаллий олим ва тадқиқотчилар иштирок этди. Улар қаторида Миср бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси шайхи Аҳмад Таййиб бошчилигидаги йигирмага яқин нуфузли диний арбобларнинг қатнашгани тадбирнинг халқаро нуфузини янада оширди.

БАА билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси бугунги кунда 600 минг нафарга яқин ёшларимизни қамраб олди. Лойиҳа ўқув дастури Ўзбекистоннинг 2 мингдан ортиқ мактабида информатика фани доирасида ўқитила бошланди.

Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Юртдошларимиз уларнинг ҳаммасидан яхши хабардор. Энг муҳими, мазкур лойиҳалар Ўзбекистон ва ?слом олами давлатлари ўртасидаги азалий муносабатлар янги мазмун касб этиб, янада ривож топаётганидан далолат бермоқда.

Шу маънода Миср парламенти Вакиллар палатасининг ?жтимоий бирдамлик қўмитаси раиси, Ўзбекистоннинг Мисрдаги туризм бўйича элчиси Абдулҳодий ал-Қасабийнинг қуйидаги фикрларига эътиборингизни қаратишни ўринли, деб билдик.

“Мўътабар диёрингизда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, таълим-тарбия ва қонунчилик соҳаларида мисли кўрилмаган туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси мамлакат тараққиёти ва ўзбек халқи фаровонлиги учун хизмат қилмоқда,  - дейди у. - Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Аллоҳ Таъоло ўзбек халқига бетакрор неъматларни инъом этган. Кўплаб олим ва уламоларни ?слом оламига тақдим этган Моварауннаҳр замини бутун инсоният тамаддуни ривожига салмоқли ҳисса қўшган. ?слом дунёсининг энг буюк даҳолари бўлмиш ?бн Сино, ?мом Бухорий, ?мом Термизий, ?мом Мотуридий, Долимий Самарқандий, Муҳаммад Хоразмий, Абу Райхон Беруний, Маҳмуд Замахшарий, Аҳмад Фарғоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби кўплаб олимлар, файласуфлар ва алломаларнинг номлари халқаро ҳамжамият томонидан чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олинади.

Азим Тошкент тарихан бағрикенглиги, Бухоро илм-маърифат ўчоғи, кўҳна Самарқанд ўзининг уламолари, моҳир ҳунарманду усталари билан дунёда шуҳрат қозонган. Ўзбекистон ана шундай бетакрор ўлкадир”.

“Таймс Кувайт” газетаси ижрочи директори ва муҳаррири Ривен Д’Суза ҳам мамлакатимиздаги ислоҳотлар натижаларини катта қизиқиш билан кузатади.

“Ўзбекистон қисқа вақт ичида барча соҳаларда ажойиб натижалар ва ютуқларга эришди. Мамлакатни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонун устуворлиги ва ижтимоий адолат, сўз ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш каби муваффақиятли демократик ўзгаришлар ҳам юксак эътирофга лойиқ”, - деб ҳисоблайди араб журналисти.

?слом ҳамкорлик ташкилотининг ?слом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш марказининг собиқ Бош директори Халит Эреннинг қайд этишича, Ўзбекистон илм-маърифат ривожланган мамлакат, ?слом маданияти бешигидир. “?слом тамаддунининг бой манбаларини ўзида мужассам этган бу ажойиб мамлакатда барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар бизда катта таассурот уйғотмоқда. Ўзбекистон томонидан ислом таълимотини чуқур ўрганиш, илм ва тамаддун ғояларини тарғиб этиш бўйича нуфузли халқаро ташкилотларда илгари сурилаётган ташаббусларни жуда катта қизиқиш ва мамнуният билан кузатиб бораяпмиз. Ва биз бу эзгу ташаббусларни тўла қўллаб-қувватлаймиз”, - деб таъкидлади у.

Мухтасар қилиб айтганда, бугун мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар рўй бермоқда, халқимизнинг маданий-маънавий мероси, қадимий анъаналари асраб-авайланмоқда, улуғ алломаларнинг табаррук номлари ҳамда бой ва бетакрор мероси абадийлаштирилмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг дунё мамлакатлари, жумладан, мусулмон давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлмоқда.

Фурқат Сидиқов,

Ўзбекистон Республикаси

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.

“Янги Ўзбекистон” газетаси,

2021 йил 28 сентябрь.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net