Ўзбекистон ва ?ндонезия парламентлари делегациялари ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича келишувга эришди

28.01.2021 10:49

ТОШКЕНТ, 28 январь. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ?ндонезия парламенти вакиллар палатаси парламентлараро қўмитаси раисининг ўринбосари Мардани Али Сера бошчилигидаги ?ндонезия парламенти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, учрашувда Спикер ўринбосари Алишер Қодиров делегация аъзоларини юртимизга ташрифи билан қутлаб, мамлакатларимиз ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб борилаётганини қайд этди.

Суҳбат чоғида меҳмонларга кейинги йилларда Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди.

Учрашувда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш лозим, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ?ндонезия Халқ вакиллари кенгаши билан «Ўзбекистон – ?ндонезия» дўстлик гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Ўз навбатида ?ндонезия парламентида ҳам Ўзбекистон билан парламент дўстлик гуруҳи тузилган. 

Мулоқотлар чоғида муносабатларни фаоллаштиришда мазкур дўстлик гуруҳлари фаолиятидан кенг фойдаланиш, айниқса, қонун ижодкорлиги йўналишидаги ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Амалий руҳда кечган мулоқот давомида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари хусусида  ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида парламентлараро мулоқотни турли даражада фаоллаштириш, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича доимий маслаҳатлар олиб бориш бўйича келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net