Ўзбекистон ва Ҳиндистон: стратегик ҳамкорликнинг янги уфқлари

15.02.2020 10:23

ДЕҲЛ?, 15 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасида “Ўзбекистон ва Ҳиндистон: стратегик ҳамкорликнинг янги уфқлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ҳиндистон давлат идоралари мутахассислари, тадқиқот институтлари экспертлари, ишбилармон доиралар, таҳлилчи ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар ўрганилди.

Мурожаатномадаги устувор вазифалар, хусусан, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, бу борада Ҳиндистон тажрибаси, икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтиришнинг долзарб масалалари, ахборот-коммуникация ва таълим соҳасидаги Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлиги истиқболларига доир маърузалар тингланди.

Ҳиндистонлик экспертлар учрашув доирасида Мурожаатномада билдирилган фикрлар ва икки томонлама ҳамкорлик юзасидан “Дунё” АА мухбирига интервью берди.

Санжив БАНСАЛ, Ҳиндистондаги Амити университети Бизнес мактаби директори:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йилнинг ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши биз учун ҳам қувончли ва алоҳида аҳамиятга эга. Тошкентда 2019 йилнинг сентябрь ойида фаолият бошлаган Амити университети филиали эса Мурожаатномада илгари сурилган долзарб вазифалар ижросини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни мақсад қилган.

“Policy Times” мустақил тадқиқотлар маркази директори Анвар ҲАҚ:

– Давра суҳбатида мамлакатларимиз ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари хусусида сўз юритилди. Ахборот технологиялари, таълим, фармацевтика, рақамли иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда мутахассислар фикрлари тингланди.

Президент Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар мамлакатингизни инвестиция учун қулай манзилга айлантирмоқда. Тадбир давомида Ўзбекистонда фаолият бошлаган ҳиндистонлик тадбиркорларнинг ўз тажриба ва таассуротлари билан ўртоқлашгани мамлакатингизда бизнесини ташкил этиш истагида бўлган ҳиндистонлик ишбилармонлар учун айни муддао бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net