Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

08.05.2020 14:45

ТОШКЕНТ, 8 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 7 май куни Эрон ?слом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси Ахборот хизмати маълумотига асосланиб.

Суҳбат аввалида томонлар 6 май куни икки мамлакат раҳбарлари ўртасида телефон орқали бўлиб ўтган самарали, шунингдек, очиқлик ва яхши қўшничилик руҳидаги мулоқотни юқори баҳолади.

Ташқи ишлар вазирлари савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик суръатларини ошириш масалалари бўйича фикр алмашди.

Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мазкур мамлакатда можарони ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар халқаро ва минтақавий аҳамиятда молик бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net