Ўзбекистон ва БМТ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

26.06.2020 11:38

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/. БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар режаси (Йўл харитаси) ижроси юзасидан Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси доирасида матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари, БМТнинг ихтисослашган институтлари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қабул қилинган “Йўл харитаси” мақсади ҳақида сўзлаб берди. Шу билан бирга, БМТ ва унинг тизимидаги муассасалар билан миллий, минтақавий ва глобал шерикликни янада фаоллаштириш ва кенгайтириш борасидаги режаларга тўхталди.  

Таъкидланганидек, ушбу Ҳаракатлар режаси барча, айниқса, жамиятнинг заиф ва эҳтиёжманд қатламлари учун инсон салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида миллий, минтақавий ва глобал даражада БМТ тизими билан ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Анжуманда Ўзбекистонда турли соҳаларда ҳамкорликни амалга оширишда БМТ ва унинг ихтисослашган институтлари роли, улар баҳоси, Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги минтақавий ва халқаро (сиёсий) ташаббусларига урғу берилди.

БМТ ва Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорлиги натижалари, Ўзбекистонда турли соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишда БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари имконияти масалалари ҳам диққат марказида бўлди.

Бундан ташқари, иштирокчилар коронавирус пандемияси даврида иқтисодий инқирознинг олдини олиш ҳамда унинг оқибатларини баҳолашда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликка эътибор қаратди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net