Ўзбекистон – Ўмон сиёсий маслаҳатлашувлари чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинд

19.08.2020 19:47

ТОШКЕНТ, 19 август. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ва Ўмон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференция шаклида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков ва Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирининг дипломатик масалалар бўйича ўринбосари Шайх Халифа бин Али бин ?со ал-Ҳарисий раҳбарлик қилди, дейилади Т?В хабарида.

Вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди доирасида Ўзбекистон-Ўмон муносабатларининг ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналиши савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш бўлиб, уларнинг ҳозирги кўрсаткичлари томонларнинг мавжуд салоҳиятига мос келмайди.

Шу нуқтаи назардан, “Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон – Ўмон” транспорт йўлаги тўғрисидаги келишувларни амалга ошириш, Ўзбекистон-Ўмон ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш, икки мамлакатнинг молиявий институтлари ва ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш муҳимлиги қайд этилди.

Суҳбат чоғида маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. ?лмий-тадқиқот ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.

?кки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ушбу йўналишдаги масалаларни тезкор ҳал этиш учун икки мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.

Музокарада Ўзбекистон-Ўмон кун тартибидаги бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net