Ўзбекистон — Туркия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичда ривожланади

05.03.2021 12:35

АНҚАРА, 5 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Олий Мажлиснинг «Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи» раиси Aкмал Саидов ва Туркия Буюк Миллат Мажлиси аъзоси, «Туркия-Ўзбекистон парламентлараро дўстлик гуруҳи» раиси Осман Местен ўртасида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дўстлик гуруҳлари раҳбарларининг бу галги мулоқоти Ўзбекистон-Туркия дипломатик муносабатларининг ўрнатилганига айнан 29 йил тўлган кунда ўтказилганида ҳам рамзий маъно бор. Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида сезиларли даражада ривожланиб бормоқда. Олий ва юқори даражадаги хусусан, парламентлар, вазирликлар ва идоралар, ишбилармон ва илмий-академик доиралар, шунингдек, вилоятлар ўртасидаги алоқалар тобора мунтазамлик касб этиб бормоқда.

Таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг 2018 йил 29 апрель-1 май кунлари мамлакатимизга амалга оширган ташрифлари икки томонлама муносабатларнинг ривожига кенг йўл очиб берди.

О.Местен Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ҳамда БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 46-сессиясидаги нутқларида қатор ташаббусларни илгари сургани ва у Туркия  жамоатчилиги томонидан  эътироф этилаётганини таъкидлади.

Ушбу ташаббуслар халқаро ҳамжамиятнинг пандемияга қарши курашиш, халқаро сиёсат ва хавфсизлик масалалари, Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит мақсадлари бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштиришда яқин ва самарали шерикликнинг устувор масалаларини қамраб олгани билан аҳамиятлидир.

Онлайн-тадбир давомида дунёда коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ вазият юзасидан хавотирлар билдирилди. Томонлар Ўзбекистон ва Туркияда ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ўзаро маълумот алмашди.

Бундай дўстона мулоқотлар Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг янги босқичида муҳим ўрин тутиши, айниқса, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Учрашув якунларига бўйича жорий йил декабрь ойида Туркиянинг Ўзбекистон мустақиллигини тан олганининг 30 йиллиги муносабати билан икки мамлакат парламентлараро дўстлик гуруҳлари раҳбарлари ва аъзолари иштирокида  халқаро анжуман ўтказишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net