Ўзбекистон турк маданий маркази раҳбарига «Евроосиё хизмат мукофоти» топширилди

02.11.2021 12:05

ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Ўзбекистон турк маданий маркази раҳбари Умар Салмоновга «Евроосиё хизмат мукофоти»ни  топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда қўмита раиси маслаҳатчиси Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистон дунёнинг турли мамлакатлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган сиёсат олиб бораётгани, бу жараёнда халқ дипломатиясидан ҳам унумли фойдаланилаётгани, мамлакатимизда барча миллат вакиллари учун ўз маданияти, урф-одатини асраб-авайлаш, миллий қадриятларни ривожлантириш учун етарли шароит яратилганини таъкидлади.  

«Эко Евроосиё» ташкилоти раҳбари Ҳимет Эрен мукофотни топширар экан, Ўзбекистон турк миллий маданий маркази фаолиятига юқори баҳо бериб, улар олиб бораётган ишлар икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини билдирди.  

Маълумот учун, «Эко Eвроосиё» Туркияда фаолият олиб борадиган халқ дипломатияси соҳасида кўплаб муҳим тадбирларни амалга оширувчи нодавлат ташкилот саналади. Ташкилот томонидан Туркия ва Евроосиё давлатлари ўртасидаги маданий алоқалар ва дўстликни ривожлантиришга ҳисса қўшган шахслар, муассаса ва ташкилотларга «Евроосиё хизмат мукофоти» топширилади.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net