Ўзбекистон Т?В раҳбари Қирғизистон элчихонасига ташриф буюрди

03.05.2021 10:32

ТОШКЕНТ, 3 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазир Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида содир бўлган фожиали воқеалар муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирган ва  элчихонада очилган Таъзия китобига тегишли қайдни киритган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net