Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларига бағишланган “давра суҳбати” бўлиб ўтди

07.02.2020 15:14

ТОШКЕНТ, 6 февраль. / “Дунё” АА. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида "Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга мурожаати мазмунида Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Халқаро алоқалар бўйича ахборот-таҳлил маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Тараққиёт стратегияси маркази, ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакиллари,  экспертлари иштирок этди.

Марузачилар Мурожаатномада мамлакатни модернизация қилишнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга қаратилган демократик ўзгаришлар ва таркибий ислоҳотларнинг кенг дастурини амалга оширишнинг муҳим масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ҳозирги кунда миллий манфаатларимизга жавоб берадиган очиқ, прагматик ва пухта ўйланган ташқи сиёсатни амалга ошириш бўйича кенг кўламли вазифалар белгиланган. Ўзбекистон яқин ва узоқ хорижнинг барча мамлакатлари билан ҳамкорликни изчил кенгайтириш тарафдори бўлиб қолмоқда.

2019 йилнинг ўзида давлатимиз раҳбари 18 та ташрифларни амалга оширди. Олий ва юқори даражадаги тадбирлар доирасида 122 та икки томонлама ҳужжат, жумладан, тўртта давлатлараро битим, 31 та ҳукуматлараро ва 52 та идоралараро шартнома, шунингдек, институтлар ва минтақалар ўртасидаги 35 та бошқа ҳужжат имзоланди.

2020 йилда МДҲнинг қатор мамлакатлари, Марказий Осиё, Европа ?ттифоқи ва Осиё давлатлари раҳбарлари билан энг юқори даражада икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда.

Экспертлар ташқи иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсадлари - кенг кўламли ислоҳотлар ва жадал модернизация жараёнлари учун қулай шарт-шароит яратиш, Ўзбекистон фуқаролари манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш, халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида мамлакат ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, давлатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори ва имижини кўтаришдан иборат эканини алоҳида таъкидлади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон ташқи сиёсатининг тамал тоши сифатида Марказий Осиё давлатлари билан ишончли ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашни белгилаб берди. Бу онгли танлов Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган мамлакатимиз минтақада барқарорлик, изчил ривожланиш ва яхши қўшничилик зонасини яратишдан бевосита манфаатдор эканлиги билан боғлиқ. Шу нуқтаи назардан 2019 йилдаги асосий ташқи сиёсат тадбири Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 29 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви ўтказилиши бўлди.

Тадбир иштирокчилари Россия, Хитой, АҚШ, Япония, Корея Республикаси, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа ?ттифоқи ва Осиё давлатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт ва коммуникация, маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, БМТ, ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ, ?слом ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши доирасида кўп томонлама дипломатия ва ўзаро ҳамкорлик салоҳиятининг ўсиб боришига алоҳида эътибор қаратилди. Бу йил мамлакатимизнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилишининг тарихий аҳамияти таъкидланди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистон иқтисодий дипломатиясини тубдан ўзгартириш муҳимлигини таъкидлади. Шу муносабат билан республика иқтисодий салоҳиятини тўла-тўкис амалга ошириш, экспортни рағбатлантириш, хорижий инвестиция ва технологияларни жалб этишда хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг транспорт-логистика ҳолатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Умуман олганда, бундай соҳа экспертлари, профессорлар иштирокидаги очиқ “давра суҳбат”ларининг ташкил этилиши, мамлакатдаги муаммо ва камчиликлар танқидий таҳлил этилиши ва унга ечимлар излаш Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қўйилган мақсад ва вазифаларга эришишга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net