Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон ва Арманистонни ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатиш ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий ях

27.09.2020 10:11

ТОШКЕНТ, 27 сентябрь. /«Дунё» АА/. “Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси муносабатларидаги кескинликнинг ошиши Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотмоқда”, - деб таъкидланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бугун эълон қилинган баёнотида, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзаро қарама-қаршилик чоғида ҳарбий кучнинг ишлатилиши икки томондан ҳам кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин, - дейилади ҳужжатда. - Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислик қилаётган давлат сифатида МДҲ ҳудудида дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, баҳсли масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий мос равишда тинч йўл билан ҳал қилинишининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикасини ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатишга ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида дипломатик музокараларни бошлашга чақирамиз”.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни эрта тонгда Озарбайжон ва Арманистон фронтнинг бутун чизиғи бўйлаб ҳарбий ҳаракатлар бошлангани ҳақида деярли бир вақтда баёнот берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net