Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Вена шаҳрида ЕХҲТ раҳбарлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокам

20.07.2020 14:51

ТОШКЕНТ, 20 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов 17 июль куни  Вена шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер ва ЕХҲТ Доимий кенгаши раиси, элчи ?гли Ҳасани билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайти хабарига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Томас Гремингер ЕХҲТ билан Ўзбекистон ўртасида изчил ривожланаётган ҳамкорликни юқори баҳолади. У ЕХҲТ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда катта тараққиётга эришилгани айнан унинг ушбу лавозимда ишлаётган муддатига тўғри келганидан бағоят мамнунлигини изҳор этди.

Бош котибнинг сўзларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Ўзбекистонни сиёсий ривожланишнинг мутлақ янги босқичига олиб чиқди ва ЕХҲТ билан ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очди.

Ўз навбатида, Томас Гремингернинг ЕХҲТ Бош котиби сифатидаги ваколати тугаётганлиги муносабати билан, Ўзбекистон томони унинг Ташкилот раҳбари сифатида муваффақиятли иш олиб боргани, шунингдек, Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришдаги шахсий ҳиссаси ва хизматлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

ЕХҲТ Доимий кенгаши раиси, элчи ?гли Ҳасани билан учрашув чоғида Албаниянинг Ташкилотга раислиги нуқтаи назаридан ЕХҲТнинг жорий фаолияти юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ЕХҲТ билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net