Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Туркия элчиси Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайё

09.06.2020 09:51

ТОШКEНТ, 9 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Туркиянинг мамлакатимиздаги элчиси Меҳмет Сурейя Эр билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.

Ташқи ишлар вазирлиги веб-саҳифасида хабар қилинишича, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Туркия Ўзбекистонга Covid-19 тарқалиши ва Сардоба сув омборидаги фавқулодда вазият оқибатларига қарши курашишда кўрсатаётган амалий ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, тадбир кун тартибини тезкор равишда келишиб олиш, Стратегик режалаштириш гуруҳи ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар форматида музокараларнинг навбатдаги турларини ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

Томонлар, шунингдек, жорий йилда режалаштирилган бошқа қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net