Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Қатар парламенти спикери ўринбосари билан икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасида

23.02.2021 15:21

ТОШКЕНТ, 23 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Доҳада Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Қатар Давлати Шўро Кенгаши (парламенти) спикери ўринбосари Муҳаммад ал-Сулайти билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мамлакатлар қонун чиқарувчи органлари ўртасида муносабатлар ўрнатиш ва уларни мустаҳкамлаш масалалари, шу жумладан, қўшма тадбирлар ўтказиш, ўзаро ташрифларни мунтазам равишда ташкил этиш ҳамда тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, техник-молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳларини тузиш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги халқаро тузилмалар, хусусан, БМТ ва ?ҲТ доирасидаги ўзаро муносабатларнинг баъзи жиҳатларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегациянинг 23-25 ​​февраль кунлари Қатарга ташрифи доирасида ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи раунди, шунингдек, ушбу мамлакат расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net